MENU

17:33
Эркакларга
Тўрт мучассин соғ қил Худойим,
Рўё бўлсин ёмон хаёли,
Юрагини тоғ қил эркакнинг-
Йиғламасин унинг аёли.
 
Эгилмасин ҳеч қачон боши
Юрт ишқида бўлсин хаёли
Тўмарислар ўтган замин бу-
Ғурури бахт бўлсин аёлнинг.
 
Ор-номуси баланд йигитнинг
Кўкрагида бўлсин шер ёли
Уйида бек, майли шоҳ бўлсин
Вазир бўлсин хоким аёли.
 
Худо назар солган заминни,
Айтишади, жаннат мисоли,
Йигитларни кўздан асрасин
Илло бахтли бўлсин аёли
Йиғламасин унинг аёли...
Категория: Стихи / Sherlar | Просмотров: 442 | Добавил: MUSIQAUZ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: