MENU

10:12
Bir kunlik baxt

Бир кунлик бахт

Кеча бирга эдик, қўлимдан тутиб,

Бахт сари етаклаб борардинг аста.

Ҳижронда тобланган сўзни унутиб,
Сендан кетолмасдим, мен дили хаста.

Ғарқ бўлдим меҳрибон шафқатларингга,
Сайёрга айландим, самони кездим.
Гўзал хиссиётинг, исботларингга
Икки дил чирмашиб кетганин сездим.

Бугун яна йўқсан, яна олисдан
Сени соғинишда ўтмоқда умрим.
Сармаст бўлиб яна бир кунлик бахтдан
Васлингга бахшида этаман борим...

(Замира Бешимова)

Категория: Стихи / Sherlar | Просмотров: 481 | Добавил: MUSIQAUZ | Теги: стихи, sherlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: