19:58 «Арсенал» ғалабали йўлга қайтди | |
Англия Премьер-Лигасининг 13-турида «Арсенал» «Борнмут» устидан ғалабага эришди. Борнмутдаги «Виталити — Дин Корт» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Арсенал» 30-дақиқада «Борнмут» футболчиси Хефферсон Лерма ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши эвазига ҳисобни очганди, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Жошуа Кинг ҳисобни тенглаштирди. Пьер-Эмерик Обамеянг 67-дақиқада Колашинацнинг қанотдан берган узатмасини голга айлантириб, Лондон клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа, «канонирлар»нинг Премьер-лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этди - 11 ўйин. Бунгача Унаи Эмери жамоаси қаторасига 7 ғалабадан кейин қаторасига 3 ўйинда дуранг ўйнаганди. Жамоа барча турнирлар доирасидаги ўйинлар қўшиб ҳисобланганда 17 ўйинда мағлуб бўлмаган. «Борнмут» учун бу қаторасига учинчи мағлубият бўлди. Эндиликда «Арсенал» очколари сонини 27тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги 5-ўринни сақлаб қолди, «Борнмут» 20 очкоси билан — 8-ўринда. Англия чемпионати
| |
|
Всего комментариев: 0 | |